Ижтимоий дорихоналар ва тиббий муассасалар фаолияти ўрганилди

 

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ҳамда ижтимоий дорихоналар фаолиятини ўрганиш мақсадида партиямиз Жиззах вилоят кенгаши раиси Н.Холматов ҳамда Ш.Рашидов туман кенгаши депутати А.Раҳмоновлар томонидан Шароф Рашидов туманидаги ижтимоий дорихона ҳамда тиббиёт бирлашмалари фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида тиббиёт муассасаларида яратилган шароитлар ва дорихоналардаги дори-дармонларнинг мавжудлиги ҳамда уларнинг нарх-наво масалалари атрофлича кўздан кечирилди.

Шунингдек, тиббий муассасаларда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати, тиббиёт ходимларининг фаолияти, беморлар учун яратилган қулайликлар ҳамда дори воситаларининг сақланиш шароитлари ўрганилди. Жараёнда мутасаддилар билан суҳбатлар ўтказилиб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш, аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш