Депутат ташаббуси билан янги мактабгача таълим даргоҳи қурилди

 

Норин тумани “Сойбуйи” маҳалласидаги 30-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси бундан қарийб 70 йил аввал қурилган бўлиб, сўнгги йилларда анча эскириб, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган эди.

Мазкур масала юзасидан маҳалла фаоллари депутатимиз Р.Тўйчиевга мурожаат қилиб, янги мактабгача таълим даргоҳига эҳтиёж борлигини билдиришган эди.

Депутатимиз ташаббуси билан янги муассаса қуриш режаси 2025 йилги Давлат дастуридан ўрин олиб, қўрилиш ишлар бошлаб юборилган эди. Натижада қисқа муддат ичида замонавий талабларга жавоб берадиган янги бино барпо этилди.

Тантанали очилиш маросимида маҳаллий кенгаш депутатлари, Норин тумани ҳокими, туман мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш