Халқ депутатлари Қува туман Кенгашидаги депутатимиз Облоберди Олимов “Кандабулоқ” маҳалласи ҳудудида инфратузилма билан боғлиқ муаммолар юзасидан ўрганиш олиб борди.
Ўрганишларда маълум бўлишича, туман “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш учун битта трансформатор ва 12 та бетон устун ажратилган. Лекин баъзи сабабларга кўра улар амалда ўрнатилмаган.
Мазкур ҳолат бўйича депутатимиз нега трансформатор ва бетон устунлар охирги 3 ой давомида ўрнатилмагани, натижада ҳудуддаги электр таъминоти ва инфратузилма барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётгани айтилиб туман ҳокимининг ўринбосари М. Акбаровга депутатлик сўрови юборган эди.
Сўровга келган жавоб хатида туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат ўрганилгани ҳамда ушбу камчилик жорий йилнинг 2-чораги якунигача бартараф этилиши баён қилинган.