Депутат сўрови асосида ички йўллар таъмирланди

 

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Д. Махмудова томонидан туман аҳолисининг мурожаатлари асосида ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ўрганишлар давомида Чарх Камолон-2 маҳалласида 17- ва 18-уйлар оралиғидаги ички йўлакларни асфальтлаш, шунингдек, Чарх Камолон-3 маҳалласида ички йўлларни таъмирлаш ва асфальт қопламасини янгилаш зарурлиги аниқланди.

Мазкур масалалар юзасидан депутат томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди ва амалий чоралар кўрилди. Натижада “Зарқанд”, “Зебинисо” ва “Муқимий” кўчаларида асфальтлаш ишлари бажарилди.

Депутат Д. Махмудова ташаббуси билан амалга оширилган ушбу ишлар натижасида ҳудуддаги ички йўллар асфальт қилиниб, аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароити яратилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш