Депутат томонидан бухоролик ҳамюртимизнинг мурожаати қаноатлантирилди
Депутат томонидан бухоролик ҳамюртимизнинг мурожаати қаноатлантирилди

 

Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгашидаги депутатимиз Л. Шермухаммедова “Хўжалар” маҳалласида сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда маҳаллада истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Б. Тўраев ўзининг жисмоний имконияти чеклангани учун электрон ногиронлик аравачаси олишда ёрдам сўради.

Депутат ҳомийлар кўмаги билан Б.Тўраевга ўзи мустақил ҳаракатланиши учун электрон ногиронлик аравачаси олиб берди.

Бу каби амалий ишлар аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш