“Менинг боғим” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар назорат қилинди

 

Мазкур лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда халқ вакиллари иштирокини кенгайтириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова томонидан ҳудудларда тизимли мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Мирзачўл туманидаги “Ғалаба” маҳалласида “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалий ишлар бошланган. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ва аҳолига қўшимча хизматлар яратиш мақсадида “Мирзачўл Агро Стар” МЧЖ томонидан савдо дўконлари ҳамда кафе қурилиши учун 850 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Айни вақтда ҳудудни яшил масканга айлантириш, экологик муҳитни яхшилаш, аҳоли дам олиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида турли хил манзарали дарахт ва кўчатлар экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Жараён депутат назоратида бўлиб, уларнинг сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилиши таъминланмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш