Нукусда бепул тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Нукус шаҳридаги 7-сонли оилавий поликлиникада аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда касалликларни эрта аниқлашга қаратилган “Соғлом жамият — кучли давлат” шиори остида оммавий бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик давомида “Саманбай” ва “Анасай” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли вакиллари, жумладан, ногиронлиги бўлган фуқаролар, боқувчисини йўқотган оилалар, хотин-қизлар ва кексалардан иборат жами 600 дан ортиқ киши бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Текширувлар давомида соғлигида муаммо аниқланган фуқароларга зарур ёрдамлар кўрсатилди. Масалан, 5 нафар фуқарога шифокорлар тавсияси асосида Нукус шаҳридаги У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази даволаниш учун йўлланма, 2 нафар фуқарога ордер, 16 нафар фуқарога дори-дармонлар ҳамда ҳомиладор аёллар учун комплекс витаминлар бепул тарқатилди.

Бундай оммабоп тадбирлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, одамлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш