101 ёшли Абдураҳим отанинг уйида элчи меҳмон бўлди
101 ёшли Абдураҳим отанинг уйида элчи меҳмон бўлди

 

2020-йил 19-март куни Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ҳамроҳлигида Олмалиқ шаҳар Терекли маҳалласи Янгиобод кўчаси 10-уйда истиқомат қилувчи 2-жаҳон уруши иштирокчиси Мавлонов Абдураҳим отани кўриш учун Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Лионид Маринич меҳмон бўлди.

Жаноб элчи Абдураҳим отага Беларусь ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда кўрсатган жасорати учун Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг табрик мактуби ҳамда “Жасорат медалини тантанали равишда топширди.

Мавлонов Абдураҳим ота 1919-йилда таваллуд топган. 1941-йилда урушга кетиб, 1947-йилда уйига қайтиб келган.

Бугунги кунда Абдураҳим ота 4 нафар ўғли ва 3 нафар қизи ҳамда 105 нафар невара, чеваралари ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

Абдураҳим ота уруш вақтларини шундай хотирлайди:

- “Беларусь ҳудудида душман ҳужумидан ҳимояланиш мақсадида хандақ қазаётган пайтимизда битта душман сомалёти ҳаводан разветка қилиб кетди. Биз хандақ ковлаётган пайтда ер лой, ёмғир аралаш ёғин ёғмоқда эди, буйруқ бўлмагунча ҳеч ким тўхтамаслиги керак эди. Бу воқеадан кўп ўтмасдан 7 та душман сомалёти ҳужумга ўта бошлади. Биз душман сомалётининг 3 тасини уриб туширганимизни эслайман. Бирдан кўз олдим қоронғулашди... Ўзимга келганимда от аравада санитарлар ҳамроҳлигида ҳарбий шифохонага олиб кетишаётганини сездим. Шифохонада эса менга танамдан олинган ўқларни кўрсатишди... Шундан бери кўп қийинчиликларни кўрдим, ҳозирги кунларга етказганига минг шукр, дейман”.

Абдураҳим ота синовли кунларда Яратгандан элга сиҳат-саломатлик, юртга тинчлик-хотиржамликни сўраб дуо қилди.

 

М.Мусаев,

Ўзбекистон ХДП Олмалиқ шаҳар кенгаши раиси.

 
← Рўйхатга қайтиш