Сирдарёда ички йўллар инфратузилмаси ўрганилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Зуҳра Шодиева сирдарёлик аҳоли вакилларининг мурожаати асосида Гулистон тумани, “Бахмал” ва “Зарфдор” МФЙлари ҳудудидаги йўллар билан боғлиқ муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Хусусан, маҳаллалардаги Ойқар, Обод, Ёркент ва Камолот ҳамда Келажаксари, Бахт ва Файзилобод кўчалари аҳолиси томонидан ушбу кўчаларга асфальт қопламаси ётқизилиши ва жорий таъмирлаш масаласида мурожаатлар билдирилган.

Мазкур кўчаларни ободонлаштириш ва асфальтлаш ишлари бўйича ташаббуслар илгари сурилган бўлса-да, муайян сабабларга кўра, лойиҳалар “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида етарли овоз тўплай олмагани сабабли кўчаларга асфальт қопламаси ётқизилмай қолган.

Депутатимиз З. Шодиева маҳаллалар аҳолиси билан учрашиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглар экан, ушбу йўлларнинг таъмирталаб ҳолати кундалик ҳаётда, транспорт қатновида ҳамда пиёдалар ҳаракатида қатор ноқулайликларни келтириб чиқараётгани таъкидланди.

Ўрганиш жараёнида муаммонинг келиб чиқиш сабаблари, мавжуд имкониятлар ва уларни бартараф этишнинг амалий чоралари муҳокама қилиниб, тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқиш, кўчаларни таъмирлаш ва асфальтлаш зарурати юзасидан таклифлар билдирилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш