Мактабгача таълим ташкилотида иссиқлик таъминотига тайёргарлик ўрганилди

 

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси, Ўзбекистон ХДП депутати Махсуд Умаров ҳамда 6-сонли сайлов округидан сайланган депутатимиз Шуҳрат Арибжанов томонидан 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди.

Ўрганиш давомида ташкилотнинг иситиш тизими, қозонхона ускуналари, ички иссиқлик тармоқларининг техник ҳолати, иссиқлик таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда мавсумни беталафот ўтказиш учун амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, тарбияланувчилар учун қулай ва хавфсиз ҳарорат шароитини яратиш, иситиш тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди.

Мазкур масала депутатлик назорати доирасида бўлиб, куз-қиш мавсуми давомида ташкилотда иссиқлик таъминотининг барқарор ишлаши юзасидан мониторинг ишлари давом эттирилади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш