Тошкент туманидаги Масалбой қишлоғидаги дала деҳқончиликлари — сабзавоткору боғбонларининг, шунингдек, "Сохибкор" ва "Хиёбон" маҳаллалари аҳолисининг томорқаларидан фойдаланиш ҳолатлари билан танишдик.
Дастлаб "Соҳибкор" маҳалласида туман Бандлик маркази раҳбари Гўзал Эгамбердиева билан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга субсидялар ажратиш бўйича суҳбат уюштирдик. Марказ раҳбари ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, субсидялар бериш юзасидан тушунчалар берди.
Сўнгра хонадон томорқаларини биргаликда ўргандиш давомида 1 та оилага томорқасига сув чиқариши учун насас жамламаси ва яна 1 та хонадон эгасига енгил типдаги Иссиқхона учун субсидя олишига ҳужжатлари қабул қилинди.
"Хиёбон" маҳалласида ҳам хонадон томарқаларини бориб кўрдик. Барча хонадонларда экин тикин ишлари бажарилган ва экиш ишлари олиб бориляпди. Бўш ёки қаровсиз томарқани учратмадик. Кўплаб хонадон сохибларининг яшнатиб қўйган томорқаларини кўриб, уларнинг миришорлигидан хурсанд бўлдик. Бозорларимиз яқин кунларда полиз экинлари билан тўлишидан кўнгилимиз тўлди.
Ҳудуддаги "Рахимжон Мунира агро" фермер хўжалигида ҳам ишлар қизғин экан. Узумзор қатор ораларига карам, чеснок ва турли кўкатлар экилган. Хўжаликга қўшни "Рохатой" фермер хўжалиги даласидаги бошоқли экинлар кишининг белидан келади. Бошқа хўжаликларда ҳам ана шундай ишлар режали олиб борилаётгани бизларни мамнун этди.
Ҳудудда деҳқонларнинг пишиб етилган карамларини сотиш муаммо экан. Ҳозирда хўжаликда 200 тонна эртаги карам харидорини кутмоқда.Ушбу масалада уларга амалий ёрдам харидорлар керак.
Биз депутатлар худудлардаги ва томорқалардаги экин - тикин ишларини ўрганишни давом эттирамиз.
Саъдулла Матёқубов,
Мирислом Усмонов,
Баҳром Қўчқорв,
Халқ депутатлари Тошкент туман кенгаши депутатлари.