ДЕПУТАТЛАР ҚОДИРИЯ НАСОС СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШИДА
ДЕПУТАТЛАР ҚОДИРИЯ НАСОС СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШИДА

 

Бугунги кунга келиб Тошкент вилоятининг аксарият туманларида ичимлик сув таъминотида муаммолар мавжуд. Президентимиз ташаббуси билан Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъмилаш мақсадида Осиё Тараққиёт Банки кредит маблағи ҳисобига (143,8 миллион АҚШ доллари ажратилган) Қибрай тумани Қодирия ҳудудида 2019 йил 3 март куни қурилиш ишлари бошланган.

Бу ерда асосий иншоот – Насос станцияси бунёд этилмоқда. Уни соҳада катта тажрибага эга "Оби ҳаёт инжиниринг" МЧЖ қурилиш компанияси қурувчилари қурмоқда.

Биз депутатлар қурилиш ишлари бошланганидан бери кўп маротаба бу ерга келиб қурувчиларнинг олиб бораётган катта кўламли бунёдкорлик ишлар билан яқиндан танишиб, бу ҳақда Тошкент ва Зангиота туманлари аҳолисини ҳам хабардор қилиб келмоқдамиз.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисова, Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг масъуллари билан бирга Қодирия ҳудудидаги 7 гектар майдонда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яна бир бор яқиндан танишдик. Қурилиш раҳбарлари, мутахассислари ва ишчилар билан иш устида суҳбатлашдик. Шу куни бу ерда 140 нафар қурувчилар ва кўплаб махсус техникалар иштирокида ишлар жадал суръатларда олиб борилаётганлигига гувоҳ бўлдик.

Бизни хурсанд қилган ҳолат шу бўлдики, жамоа жуда аҳил, барча қурувчилар ишчан, кайфиятлари яхши, ўз ишларини сидқидилдан адо этишмоқда.

Янада муҳими, жамоа сардорининг айтишича об-ҳаво панд бермаса, қурилиш ишларини йил охиригача якунлаб, насос станциясини ишга туширишади.

Эндиги навбат 52 км. масофадаги уч туман ҳудудига борадиган “Қибрай – Тошкент – Зангиота” магистрал ичимлик сув қувурларини ётқизиш ва 19 та, ҳар бири 1000 кублик сув хавзаларининг қурилишига. Бу улкан қурилиш ҳам ҳа демай бошланади.

 

М.УСМОНОВ,

С.МАТЁҚУБОВ,

Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши депутатлари.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш