Жонкуяр депутат муаммони ҳал қилди
Жонкуяр депутат муаммони ҳал қилди

 

Депутат сайловчи ишончини оқлаш, унга муносиб бўлиш учун аввало, улар билан ҳамнафас яшаши, елкама-елка туриши керак. Шундан келиб чиқиб, халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашидаги ЎзХДП депутатлари карантин коидаларига риоя қилган ҳолда фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини бартараф этишга бош-қош бўлишмоқда.

Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашидаги ЎзХДП депутати Ғуломбек Исмоилов ўзи сайланган округдаги фуқаролар мурожаатларини ўрганди.

Маълум бўлишича, Ҳазорасп туман Бўстон маҳалласи “Тошсақа” каналининг ўнг томонида, “Инспектор назорати йўли”нинг четида саноат ва маиший чиқиндилар уйими йиғилиб қолган ва бу экологияга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу юзасидан депутат Ғ.Исмоилов томонидан 2020 йил 7 август куни “Тоза худуд” ДУК Хазорасп туман филиалига депутатлик сўрови юборилди.

Энг муҳими, бу сўров жавобсиз қолмади. “Тоза ҳудуд” ДУК Ҳазорасп туман филиали томонидан “Тошсақа” каналининг ўнг томонидаги саноат ва маиший чиқиндилар тозаланиб, махсус машиналарда олиб чиқилиб, утилизация полигонига жойлаштирилди. Натижада ҳудуд атроф-муҳити тозаланиб, санитария ва экологик вазияти яхшиланди.

 

М.Ваисов,

Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман кенгаши раиси.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш