ЎзХДП депутати ташаббуси: иккита боғча биноси янгидан қурилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Шерзод Раҳмонов Пешкў туманининг “Қорақалпоқ” ва “Бобоҳожи” маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган 7 ва 32 мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш бўйича вазирлик ва мутасадди ташкилотларга мурожаат билан чиққан эди.

Йиллар давомида яроқсиз, тўкилиб тушай, деб турган биноларда фаолият олиб бораётган ушбу иккита боғчани таъмирлаш масаласи “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилди. Депутат ташаббуси билан мактабгача таълим ташкилоти бинолари бузилиб, ўрнига янги биноларнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Замонавий лойиҳа асосида қурилаётган мазкур боғчаларнинг ҳар бири 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, қурилиш ишларига 5 ярим миллиардга яқин маблағ ажратилган. Депутат қурилиш жараёнлари қандай кетаётганини ўрганди.

Мактабгача таълим ташкилотларининг янги бинолари жорий йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш