Ўзбекистон ташаббуслари тараққиётга ҳисса қўшади
Ўзбекистон ташаббуслари тараққиётга ҳисса қўшади

 

Бугун дунё луғатида янги сўз –“Ўзбекистон ташаббуслари” деган тушунча пайдо бўлди. Ўзбекистон ташаббуслари дунё ривожига, ҳамкорлик ва тинчликка ҳисса қўшаетганлиги эътироф этилмоқда.

Бундан 3 йил илгари Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида баён этилган қатор таклиф ва фикр-мулоҳазалар бугун муҳим ташаббус сифатида амалга ошди. Масалан, 2018 йил март ойида Тошкентда Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференция муваффақиятли ташкил этилди, унинг якунида афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш бўйича ўзига хос “йўл харитаси”га айланган декларация қабул қилингди. Ёки ўша йилнинг декабрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” махсус резолюциясининг қабул қилиниши ҳам айнан Президентимиз ташаббуслари натижаси бўлди.

Бугунги кунда БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенцияси лойиҳасини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу конвенциянинг долзарблиги жорий йил август ойида ўтган “Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” Самарқанд форумининг халқаро иштирокчилари томонидан яна бир бор қайд этилган эди.

Президентимиз мазкур сессияда Янги Ўзбекистонда амалга оширилган демократик ислоҳотларга тўхталар эканлар, ўтган йили Парламентга ўтказилган сайловлар, оммавий ахборот воситаларининг таъсири, гендер тенглик сиёсатидаги илк натижалар, бу соҳадаги қонунчилик асосларининг такомил-лашганлиги, мамлакатда мажбурий ва болалар меҳнатининг тўлиқ тугатилганлигини алоҳида таъкидлади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилиниши, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тузилгани, суд тизимидаги ислоҳотлар, ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқаролиги бўлмаган инсонлар сонини камайтиришга қаратилган чақириғига жавобан шу йилнинг ўзида 50 минг юртдошимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилиши, иқтисодий ислоҳотлар- камбағалликни камайтириш бўйича қарорлар саммит иштирокчиларида жуда катта таасссурот уйғотди. Ўзбекистонда шиддатли ислоҳортлар ўз самарасини бераётганлиги эътироф этилди.

Бугун бир ҳақиқатни ҳаммамиз, ҳар биримиз чуқур, юракдан, теран англаяпмиз. Бу мамлакатимизда ўтказилаётган шиддатли ислоҳотлар нинг асл мақсади инсон, унинг баҳти-саодати учун олиб борилаётгани. Қандай вазият бўлмасин, бошимизга қандай ташвиш тушмасин, кутилмаган воқеалар юз бермасин ҳеч нима, ҳеч қандай куч бизни эзгу мақсадимиз йўлида тўсиқ бўла олмаяпти. Танлаган йўлимиздан қайтара олмаяпти.

 “Бизнинг Ватанимиздек Ватан дунёда йўқ. Ўзбекистонимиз ягона” деб юракдан, самимий айтишмоқда. Чунки давлатнинг ғамхўрлиги синовли кунларда аҳолимизнинг кўз ўнгида бутун бўй-басти билан намоён бўлмоқда. Тожвирус деган бало бутун дунёни остин устун қилиб, таҳликага солган бир пайтда, юртимизда олиб борилаётган халқпарвар сиёсат бутун дунёга андоза бўлди. Манаман деган давлатлар ўз фуқаросини катта маблағ эвазига даволаётган бир пайтда, Ўзбекистон ўз фуқароси соғлиги учун милионларни аямади. Касалликдан фориғ этиб, яна гуллар билан, шод-хуррамликда оиласи, яқинлари бағрига кузатиб қўйишда давом этаяпти. Дастлабки, оғир кунларда халқ қийинчиликни сезмасин деган ниятда давлат сиёсати кучли ижтимоий ҳимояга қаратилди.

Ҳаммамизнинг ёдимизда пандемиянинг илк кунларида давлатимиз раҳбарининг (2020 йил, 20 апрел) “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қуйиш бўйича ташаббуси ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини кафолатли ҳимоя қилинишини англатди.

Мамлакатимиз тарихида биринчи марта камбағалликни қисқартириш бўйича алоҳида вазирлик тузилиб, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, турли шаклда субсидиялар бериш, янги иш ўринлари яратилишини қўллаб-қувватламоқда.

Биргина Қашқадарёда "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 15 млрд, 497 млн. сўмлик ҳамда Саховатпеша тадбиркор, ташкилотлар томонидан 16 405,7 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Вилоят бўйича бугунги кунга қадар “темир дафтар”га киритилган 52 127 та оилага 8 маротаба озиқ-овқат етказиб берилди. Қурбон ҳайити арафасида 29-30 июль кунлари 20 000 та оилага 20 млрд. сўм маблағ Президент совғаси тарқатилди.

Навбатдаги вазифа пандемия шароитида аҳолини камбағалликдан олиб чиқиш вазифаси турибди. Бу масалани ҳал этиш учун мамлакатдаги эҳтиёжманд оилаларни иш билан таъминлашга ва кредитлар ажратишга эътибор қаратилмоқда.

Ана шу мақсадда маҳалла тизимида янги механизм жорий этилмоқда. У ҳам бўлса,моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатлари киритиладиган “Аёллар дафтари” нинг шакллантирилганидир. Аёллар дафтари – аёллар билан ишлашга доир янги тизим бўлиб, унда ишсиз, камбағал, боқувчиси бўлмаган хотин-қизлар, ёлғиз оналар, ажрашган, ёлғиз ва ногиронлиги бўлган аёллар, нотинч оилалар билан олиб бориладиган манзилли ишлар киритиб борилмоқда.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг хонадонларига кирилиб, уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилади ва бартараф этиш чоралари кўрилади. Демак, аёллар бандлигини таъминлашда уларни хаётга мотивациялаш ва касбга ўргатиш, имтиёзли кредитлар ажратишга катта эътибор берилмоқда. Бугунги кунга қадар вилоят бўйича жами 2146 нафар 30 дан ортиқ йўналишларда кредит олиб тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларнинг манзилли рўйхатлар базаси шакллантирилган.

БМТнинг 75 юбилей саммити ер юзидаги инсонларни яхшилик учун бирлаштиради, яхши яшаш йўлида ҳамжихамтликни кучайтиради. Ўзбекистон ташаббуслари эса тинчлик ва тараққиётга ҳисса қўшади.

 

Комила Каромова,

Қашқадарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ХДП фаоли.

 
← Рўйхатга қайтиш