“Аёллар бандлиги - оила фаровонлиги”

Бухорода шу мавзуда хотин-қизлар форуми ташкил этилди

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши Ромитан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда 15 октябрь - Халқаро қишлоқ  аёллар куни муносабати билан  “Қалайчорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Оромитан” оромгоҳида хотин-қизлар форумини ўтказди. Мазкур тадбирга тумандаги “Аёллар дафтари”га  киритилган 195 нафар иш билан банд бўлмаган  хотин-қизлар таклиф этилди.

Форумда сўзга чиққан Ромитан туман ҳокими бу борада туманда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, партиявий лойиҳалар орқали энг чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган уйда ўтирган ва ишсиз хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш муҳим вазифаларидан бири эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтди.

ЎзХДП вилоят кенгаши раиси Зулфия Туйева эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш, мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, ишсиз хотин-қизларни турли касбларга ўқитиш ва шу орқали уларни “Темир дафтар”дан чиқариш муҳимлигига эътибор қаратди. «Темир дафтар»га киритиш учун оилаларни адолатли танлаш, бунда ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ўта муҳим вазифалардан бири эканлиги айтилди.

Тадбирда туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ўткир Исломов хотин-қизларни иш билан бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар хусусида  маълумот берди.

Бандликка кўмаклашиш маркази туман бўлими 894 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Таклиф этилган маҳаллалардаги  “Аёллар дафтари”га киритилган  37 нафар хотин-қизларга кўрсатилган бўш иш ўринлари маъқул келиб, шу куннинг ўзида иш билан таъминланди ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар билан шартномалар имзоланди. Шунингдек, тумандаги “Варнет”, “Ромстар”қўшма корхоналарига ҳам туман ҳокими томонидан ишга жойлаштириш таклифи берилди.

Шунингдек, форум доирасида кам таъминланган оилаларга  имтиёзли кредитлар ажратиш хусусида тушунча бериб ўтилди. Хотин-қизлар тадбикорлиги маркази томонидан сартарошлик,  пазандачилик ва тикувчилик йўналишларида ўқитилган  хотин-қизларга сертификатлар берилди. Қишлоқ хўжалигида илғор ва теримчи аёллар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан  тақдирланди.

Форум якунида 4 фоизли грант асосида Бухоро давлат университетига  ўқишга қабул қилинган 4 нафар қизларга  мукофотлар топширилди.Ажрим ёқасида келган 4 нафар  оилалар яраштирилди. Беш ташаббус бўйича  соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилди.

Бизни кузатиб боринг. Форумда иштирок этган хотин-қизларнинг таассуротларини сиз билан ўртоқлашамиз!

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Фахрий Депутат
← Рўйхатга қайтиш