Бугун Ўзбекистон ХДП Пискент туман кенгаши “Митан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 12-мактабгача таълим муассасасида сиёсий ўқув ўтказди. Унда мутахассислар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партиямиз фаоллари ҳамда тарафдорлари иштирок этди.
Чиндан ҳам, ҳар бир ишда услуб ва режа муҳим саналади. Шу маънода сиёсий партиянинг имижи, сайлов учун, умуман ҳар бир иш учун тузилган пухта режа смарадорликка, кутилган натижага олиб келади. Сиёсий ўқувда ана шулар ҳақида сўз борар экан, ислоҳотлардан орқада қолмаслик, ҳар бир қонун ва қарорларжан бохабар бўлиш, ўзгариш ва янгиликларни ўрганиб бориш партия фаоли ҳамда депутатнинг асосий вазифаларидан бири экани таъкидланди.
— Ўтказилаётган сиёсий ўқувларнинг фаолиятимизга таъсири катта, — дейди Ўзбекистон ХДП Пискент туман кенгаши раиси, туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Дилбар Комилова. — Мана шундай ўқув давомида билимларимизни мустаҳкамлаб, кўникмамизни ошириб борамиз. Зеро, сайловдан сайловгача юўлган жараёнда катта ўзгаришлар, туб ислоҳотлар рўй бердики, буни қайта-қайт ўқиб ўрганиш талаб этилади.
Интерактив усулда ўтказилган ўқувда сайлов кодекси ва сайлов қонунчилигига оид ўзгаришлар ҳақида атрофлича сўз юритилди бўлди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Ўқув якунида муассаджаги 6 нафар ходим партиямиз ғояларига қизиқиш билдириб, унинг сафига қўшилди.
Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА