Жондор тумани Навгади маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 14-сон “Пахтаой” мактабгача таълим ташкилоти 1991 йилда ташкил этилган. Мактабгача таълим ташкилоти бугун 150 нафар болажонларни ўз бағрига олиб, муассасанинг 45 нафар малакали ходимлари уларга таълим ва тарбия бериб келишмоқда.
Куни кеча ЎзХДП Жондор туман кенгаши ва Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашидаги партия депутатлари ушбу мактабгача таълим ташкилотига борди. Партия ташкил топганлигининг 29 йиллик байрами муносабати билан бу ерда тарғибот тадбири ташкил этилди.
Сўзга чиққанлар ўтган 29 йиллик давр давомида партия ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда партиянинг бугунги кундаги сиёсати асосий йўналишлари, мақсад ва ғоялари, режаларига тўхталиб ўтишди.
Шу куни ташкилотнинг 45 нафар ходимлари Ўзбекистон ХДП аъзолигига кириш истагини билдиришди. Тадбир сўнгида партия сафига қабул қилинган аъзоларга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши