Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Аёллар бандлиги - оила фаровонлиги” мавзусида хотин-қизлар форуми ўтказилди.
Тадбир давомида ҳамкор ташкилотлар томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, тадбиркорлик соҳасида самарали фаолият юритиш механизмлари ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди. Айниқса, пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини кўпайтириш долзарб масалага айлангани таъкидланди.
Лойиҳа доирасида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 20 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 814 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Шу куни 27 нафар ишсиз хотин-қизларга ишга жойлашиши учун йўлланма берилди, 25 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. 7I нафар иштирокчига меҳнат муҳофазаси ва меҳнат конунчилиги доирасида тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шаҳло Бақоева,
Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши раиси ўринбосари.