"Яхшилик ва хайрия" лойиҳаси давом этмоқда

 

Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашидаги ЎзХДП депутати Б.Кўчқорова “Кармиш” қишлоқ “Шихбоғи” маҳалласида яшовчи 1 гуруҳ ногирони Санобар Абдуллаева, “Огоҳий” маҳалласида яшовчи Галина Ашминовичнинг ҳолидан хабар олди, эҳтиёжларини ўрганди. Мурожаатлар асосида уларга газ печкаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди.

Шунингдек, депутат ташаббуси билан тумандаги “Баёт” маҳалласида яшовчи темир дафтарга киритилган Адолат Сапаева "Таган греен хоус" иссиқхонасига ишга жойлаштирилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш