Қоровулбозордаги “Сардоба”га депутат ташаббуси билан 2 километру 200 метр масофага янги табиий газ қувурлари ўрнатилди
Қоровулбозордаги “Сардоба”га депутат ташаббуси билан 2 километру 200 метр масофага янги табиий газ қувурлари ўрнатилди

 

Қоровулбозорлик тадбиркор, “Azia fruits garden” МЯЖ раҳбари Фаррух Бекмирзиевни туман халқи бугуннинг депутати сифатида яхши билади. У халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашидаги ХДП депутати. Ҳам депутат, ҳам йирик тадбиркор сифатида талай ишларни амалга оширмоқда.

Ибратлиси, Фаррух Бекмирзаев халқ ичидан чиққан депутатлардан. Ҳар гал ўзининг янгича бир ташаббуси билан чиқиб, аҳолининг дуосига сазовор бўлиб келган.

Бунгача Қоровулбозор туманидаги “Бўзачи” МФЙга қарашли Сардоба қишлоғи аҳолиси табиий газ пастлигидан азият чекиб келарди. Аксига олиб, олис чўл ҳудудида жойлашган манзил вилоятнинг бошқа туманларига нисбатан совуқ ва аёзли.

Қишлоқ аҳолисининг табиий газ босими пастлиги боис, пул йиғиш орқали бўлса ҳам қувурларни қайтадан созлашга киришишга мақсад қилишгани депутатни ташвишлантирди.

— Йўқ, маҳаллада шунча тадбиркор, депутатлар бўлсагу, аҳоли пул йиғиш эвазига муаммосини ҳал қилишга киришса. Бунақаси бўлмайди. Атрофдаги бир нечта тадбиркорлар билан маслаҳатлашиб, халқ ташвишига биргаликда елка тутиш, аҳолининг ушбу муаммосини ўз ҳиссамиз билан бартараф этишга киришдик. Шу халқ, шу аҳоли ҳар кунида бизни дуо қилса, кифоя, — дейди депутат.

Фаррух Бекмирзаев қаторида муштни бир ерга уриб, 205 та хонадонга табиий газ босимининг юқори бўлишига шай тадбиркорлар сафи кенгайди. “Сардоба” қишлоғига узунлиги 2 километру 200 метр ҳудудга 100 дмли газ қувурлари тортилди. Ҳамжиҳатликда, бирликда гап кўп, деб шунга айтишса керак.

— Фаррухжон болам ташвишимизга елка тутиб, устига-устак қишлоқнинг бошқа тадбиркорлари билан бамаслаҳат хонадонларимизга иссиқлик, тафт олиб кирди. Бизга “фақатгина дуо қилсангиз бас!” деган депутат, тадбиркорлар ҳаққига доим дуодамиз. Бор бўлишсин, бой бўлишсин, илоҳим, — дейди 69 ёшли отахон Мирзопўлат Жонлиев.

 

"Buxoro yoshlari" газетаси

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш