Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлари ва вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида Пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир доирасида депутатлар, журналистлар ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари Қўшкўпир туманининг энг чекка ҳудудидаги “Ошоқ қалъа” маҳалла биносининг иккинчи қаватида фаолият олиб бораётган тикувчиликка ихтисослаштирилган “Ҳамкор текстил” МЧЖ га боришди. Иш билан таъминланган тикувчи қизлар билан суҳбатлашишди.
Маълум бўлишича, ушбу тикувчилик цехида бугунги кунда жами 30 нафар тикувчи қиз иш билан таъминланган. Улар учун эса барча шароитлар яратилган. Бу ерда аёллар кийимлари тикилмоқда ва маҳсулотлар Қозоғистон, Туркманистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Шу билан бирга ички бозорни ҳам таъминламоқда.
Депутатларнинг айтишига қараганда, бу ердаги ишчиларнинг аксарияти “Темир дафтар” га киритилган аёллардир. Ҳозир ҳудуддаги бошқа ишлаб чиқариш тармоқларига ҳам эҳтиёжманд оилалар вакилларини ишга жойлаштириш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шоҳиста Маткаримова,
ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши сектори мудири