Жорий йилнинг 31-июль куни Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида фаолият олиб борувчи Жамоатчилик қабулхонасига Тошкент шаҳар Учтепа тумани Н.Хўжаев кўчаси 119-уйда яшовчи фуқаро А.Хамидовнинг мурожаати келиб тушган. А.Хамидов уй-жойга муҳтожлиги, икки нафар фарзанди борлиги ва уларнинг бири ногиронлигини билдириб, уй-жой олишга имконияти йўқлиги сабабли ёрдам сўраган.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Мақсуда Варисова мазкур мурожаат асосида фуқарони қонунчиликда белгиланган тартибда ижтимоий уй-жой билан таъминлашда ёрдам сўраб, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга мурожаат қилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигидан 24-сентябрь куни жавоб хати олинди. Жавоб хатида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26-февралдаги 170-сонли қарорига асосан фуқаро А.Хамидовга Учтепа тумани 15-мавзеси “Боғобод” МФЙда қурилган кўп қаватли уйлардан икки хонали уй-жой коммунал фонд сифатида хусусийлаштириш хуқуқисиз берилганлиги маълум қилинган.
ЎзХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати