Депутат эҳтиёжманд оилаларнинг мурожаатларини ўрганмоқда
Депутат эҳтиёжманд оилаларнинг мурожаатларини ўрганмоқда

Халқ депутатлари Янгиер шаҳар кенгашидаги ЎзХДП депутати Г.Боймирзаева “Маьрифат” МФЙ Туркистон кўчаси 22 уй 5-хонадонида яшовчи “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи Муҳаббат Ҳакимованинг хонадонига бориб, унинг оилавий шароитини ўрганди.

Суҳбат давомида оила вакили Дилшода Ҳакимова ишга жойлашишда ёрдам сўради. Депутат шу куннинг ўзида Янгиер шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази билан боғланди ва Д.Ҳакимова 3 ойлик тикувчилик курсига ўқишга борадиган бўлди. Марказ ходимлари ўқув курсини тамомлагач, ишга жойлаштиришни маълум қилишди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 
← Рўйхатга қайтиш