Аёллар бандлиги таъминланмоқда
Аёллар бандлиги таъминланмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Шовот туман кенгаши раиси ва халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ойимжон Йўлдошева Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази билан хамкорликда амалий тадбир ташкил этди. Унда партия фаоллари ва депутатлар тикувчилик ва гўзаллик салонлари сирларини ўргатиш ва ушбу йўналишда аҳолига хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи “Зилола 95” хусусий корхонасининг хотин-қизларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, касб-ҳунарга ўқитиш бўйича олиб борилаётган ишлари билан танишиб чиқишди.

Тадбир аввалида аёллар бандлигини таъминлаш, уларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Ҳунарманд уюшмасига аъзо бўлган аёлларга эса субсидия маблағлари ажратилаётганлиги тўғрисида маьлумот берилди.

Тикувчилик сир-синоатларини ўрганаётган аёллар билан самимий суҳбат уюштирилди. Уларнинг режалари, мақсадлари билан ўртоқлашишди, муаммолари ўрганилди.

Шу куннинг ўзида "Аёллар дафтари"га киритилган 15 нафар хотин- қизлар хусусий корхонага ишга қабул қилинди.

 

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш