Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Зуҳра Шадиева Оққўрғон туманида бўлди.
Депутат дастлаб тумандаги "Ишга мархамат" мономарказига борди. Бу ерда ташкил этилган касблар бўйича курсларнинг ўкитиш фаолияти, яратилган шароитлар, жиҳозлар билан таьминланганлик ҳолати ва муаммолар билан яқиндан танишди. Мономарказ маьмурияти томонидан бандликни таъминлаш масаласида фикр-мулоҳаза алмашди. Шу куннинг ўзида 1 -сонли касб-ҳунар мактаби фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
Мактабда касблар бўйича ташкил этилган курсларнинг ўқитиш методикаси, сифати, кадрлар малакаси, моддий-техника базаси, касб ўргатиш учун зарур жиҳозлар билан керак булган жихозлар билан таьминланганлик ҳолати, ётокхонада ўкувчилар учун яратилган шароитлар ва муаммолар билан танишди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати