Бухорода “Депутат маҳаллада” лойиҳаси ўтказилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва Бухоро вилояти кенгаши ҳамкорлигида Жондор ва Олот туманларида “Депутат маҳалла”да лойиҳаси доирасида аҳоли билан «Маҳаллабай» ва «фуқаробай» тизимда ишларни ташкил қилиш масаласига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Улуғбек Вафаев, Шерзод Рахмоновлар, партиядан сайланган маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари Жондор туманида ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги муаммоларни ҳал қилишда “маҳаллабай” ва “фукаробай” шаклда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ҳудуддаги Ушот маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи “Аёллар” дафтарига киритилган Махфират Мўминовага доимий дароматга эга бўлиши учун мини печ берилди.

Гуруҳ аъзолари «1+1» схемаси асосида аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган ишсиз хотин-қизлар ва ёшларнинг 25 нафарини “Чинор” кўп тармоқли фермер хўжалигига ишга жойлаштирилиши, уларга меҳнат дафтарча юритилишини ўрганиб чиқди.

Тумандаги Қурилиш ва миллий ҳунармандчилик коллежида касб-ҳунарга ўқитиш ишлари билан танишилди. Ўқишни тугатган қизларга сертификатлар топширилди. Ташкиллаштирилган меҳнат ярмаркасида 44 та ташкилот 460 та иш ўрни билан қатнашди. 10 нафар фуқаролар ишга қабул қилинди. 20 нафарига касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланмалар берилди.

Партия томонидан “Оқтепа” маҳалласида истиқомат қилаётган Зокир Артиқовга мадад аравачаси топширилди. “Поччойи” маҳалласи “Тороб” қишлоғида яшовчи Ўғилой Очиловага тикув машинаси берилди.

Олот туманида ҳам ўрганиш ишлари олиб борилди. Тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. “Аёллар” ва “Темир” дафтарларга киритилган хотин-қизларга ўз меҳнат фаолиятини бошлаши учун тикув машиналари топширилди. “Хидрейли” маҳалласидаги 8 нафар аёл қизларга 8 сотихдан экин ерлари ажратиб берилди. “Усмоншейх” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли бўлган “Қипчоқ” қишлоғида истиқомат қилувчи Анвар Очиловга ногиронлик аравачаси топширилди.

 

Зариф Комилов,

ЎзА

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш