Наврўз байрами азалдан меҳр-оқибат саховат, бағрикенглик ифодаси бўлиб келган. Айём муносабати билан инсон қалбида, мурувват, меҳр каби олижаноб туйғулар янада жўш уради. Юртдошларимиз бундай кунларда фақат эзгу ишлар қилишга, муҳтожларга меҳрибонлик кўрсатишга интилади.
Байрам муносабати билан Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси А.Умаралиев, халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашидаги ЎзХДП депутати А.Аҳмедовнинг вакили Ш.Назарова, Чирчиқ шаҳар партия кенгаши раиси Н.Рахманбердиева 14-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг ҳолидан хабар олишди.
Хайрли тадбир давомида партия фаоллари тарбияланувчиларнинг кўнглини кўтарди, уларга совға-саломлар берилди.
Тадбир давомида концерт ва томоша дастурлари намойиш этилиб, болалар томонидан рақслар, саҳнавий чиқишлар ижро этилди. Эътибор ва ажойиб байрам тадбири мурғак қалбларга янада кўтаринки кайфият бахш этди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.