Саховатли бўлиш энг олий фазилатдир!
Саховатли бўлиш энг олий фазилатдир!

 

Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир.

Атрофимизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин. Зеро, инсоннинг ризқига барака кириши, зиён-захматлардан омонда бўлиши ва ризқининг ҳамда умрининг зиёда бўлишида айнан унинг ўрни беқиёсдир!

Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Оҳангарон туман бўлинмаси раиси, тиниб-тинчимас, жамият аъзоларини доимий равишда эъзозлаб, эътибор бериб келаётган, Халқ демократик партияси фаоли Махбуба опа Бойқўзиева ҳамда Ўзбекистон ХДП Оҳангарон туман кенгаши билан ҳамкорликда Оҳангарон шаҳар “Гулилола” МЧЖда кўзи ожиз жамият аъзоларидан 35 нафари “Эзгулик ва меҳр-оқибат байрами — Наврўз муборак!” мавзусида ўтказилган тадбирда иштирок этдилар. Ҳар йили ўтказиладиган ушбу тадбирда Кўзи ожизлар жамияти аъзолари бениҳоя хурсанд бўлдилар. Яхшилик қилиш хар бир инсоннинг қўлидан келади, албатта. Иштирокчиларининг бугунги тадбирдан оз бўлсада хурсанд бўлишгани, ҳаётнинг гўзаллигини янада ҳис этишлари, келажакка умид билан боқишлари кўриниб турибди. Айниқса хушовоз хонанда Улуғбек Абдураимовнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.

Ушбу тадбирни ташкиллаштиришда доимо меҳр-мурувватли ва хайр-саховатли бўлиб келган Зангиота туман “Ёдгорлик зиёратгоҳ мажмуаси”, Оҳангарон туман молия бўлими, “Гулилола” МЧЖ раҳбари Ш.Комилов, Пискент тумани “Бирлик” МФЙ раиси Манзура Исмоилова ҳамда туман Электр тармоқлари бўлимига ва Оҳангарон туман ва шаҳар хокимлиги томонидан 10 нафар 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бор Кўзи ожизлар жамияти аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилганлиги учун миннатдорчилик билдирамиз.

Одатда сахийликни кўпроқ бадавлат одамлардан кутамиз. Аслида ҳар биримизнинг қурбимиз етганича, имконият даражасида саҳоват кўрсатишимиз — бизнинг инсоний бурчимиздир.

 

Феруза Холтўраева,

Ўзбекистон ХДП Оҳангарон туман кенгаши раиси.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш