"Аёллар соғлиги — жамият бойлиги" лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ўтказилди

 

ЎзХДП Тошкент вилояти Пискент тумани кенгаши ташаббуси билан тумандаги Новкент МФЙдаги 50-қишлоқ оилавий поликлиникасида "Аёллар соғлиги — жамият бойлиги" лойиҳасида тиббий кўрик ўтказилди. Тадбирда партиянинг вилоят кенгаши раиси А. Умаралиев, туман кенгаши раиси Д. Комилова ҳамда Новкент МФЙ депутати Насиба Убайдуллаева қатнашди.

Учрашув аввалида иштирокчиларга давлатимиз раҳбарининг яқинда Тошкент вилоятига ташрифи чоғида муҳокама этилган масалалар хусусида тушунча берилди. Шундан сўнг “Темир дафтар”га киритилган бемор фуқароларнинг ҳолидан шифокорлар билан бориб хабар олинди ва 68 нафар аёл, 55 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилди. Икки нафар фуқарога вилоят шифохонасида даволаниши учун йўлланма берилиши белгиланди. Ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилаларга ҳомийлар томонидан ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Тадбир доирасида 50-қишлоқ оилавий поликлиника ходимларидан беш нафари партия аъзолигига қабул қилинди.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш