Депутат ўзи ўқиган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди
Депутат ўзи ўқиган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди

 

Юртимизда китобхонликни тарғиб қилиш, болаларда китобга меҳр уйғотиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш яхши анъанага айланган. Шундай тадбирлардан бири Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги 33-умумтаълим ўрта мактабида ўтказилди.

"Фарзандимга китоб совға қиламан" деб номланган тадбирда ушбу зиё масканида таълим олган ота-оналар, ҳомийлар, депутатлар мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишди. Акцияда иштирок этган халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати Базаргул Атаева ҳам бир қанча китоблар тўпламини туҳфа этди.

Тадбирда китоб ва унинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида ўқувчиларга тушунчалар берилди. Мутолаа маданияти ва китобхонлик мавзусида қизиқарли суҳбатлар ўтказилди.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш