Электорат манфаати биз учун муҳим
Электорат манфаати биз учун муҳим

 

Сайловчилар олдидаги масъулиятни доимо ҳис этиш, партиямизнинг мақсад ва вазифаларини, сайловолди дастурларини кенг тарғиб қилиш, партиянинг электорати бўлган кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган, даромади кам оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам бериш, мурожаатлари юзасидан чора-тадбирлар кўриш депутатларимиз учун бурч ва мажбуриятга айланган. Партиядошимиз, халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати Б.Бердиева ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

Депутат сайлов округи ҳудудидаги “Гулобод”, “Ҳилол”, “Бахшилар” маҳалла фуқаролар йиғинларида "Маҳаллабай" тизимида иш олиб бориб, "Аёллар дафтари"," Ёшлар дафтари" ҳамда "Темир дафтар"га кирган фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлиб, улар кўтарган муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, депутатнинг ташаббуси билан ишсиз, доимий даромадга эга бўлмаган жами 40 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди. Ўзлари ёқтирган йўналишда ҳунар ўрганиб, сертификатга эга бўлган бу ёшларнинг аксарияти ишга кириб ҳам улгурди.

Эҳтиёжманд, ногиронларнинг ҳолидан хабар олиш ҳам депутат Б.Бердиева фаолиятининг ажралмас қисмига айланган. Бу борада кўпчилик мурожаатчиларнинг муаммолари ҳал этилди. Хусусан, “Гулобод” МФЙда яшовчи Дилшод Қурбонов 2017 йилда туғилган фарзанди Шоҳжаҳон Қурбоновнинг операцияси учун молиявий ёрдам кўрсатишни сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. “Ҳилол” маҳалласида яшовчи И.Сатиповнинг ногиронлик аравачасига бўлган эҳтиёжи ҳам депутатимизнинг саъй-ҳаракати билан қондирилди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Мухтасар қилиб айтганда, электорат манфаати ЎзХДПнинг ҳар бир депутати учун муҳим ва депутатлик фаолиятининг долзарб вазифасидир. Бундан кўзланган асосий мақсад сайловчиларимиз, электоратимизнинг бизга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратилишига ҳисса қўшишдир.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш