Болажонларга меҳр улашилди
Болажонларга меҳр улашилди

 

Юртимизда келажак авлодга алоҳида эътибор қаратилаётгани хеч кимга сир эмас. Ўзбекистон  Халқ демократик  партияси   Тошкент  вилояти   кенгаши ҳамда Crafers қандолат фабрикаси жамоаси ҳамкорлигида “Меҳр ва мурувват кўрсатиш бурчимиз” шиори остида Пискент туманидаги 79 - мактаб интернатда тарбияланаётган болажонлар учун ҳайрия акцияси ўтказилди.

Хайрия акцияда мактаб интернати тарбияланувчилари билан Ўзбекистон ХДП Пискент туман кенгаши фаоллари самимий суҳбати ғоят қизиқарли кечди. Краферс жамоаси номидан мактаб интернатда кутубхона жавонлари ҳамда беш турдаги ширинликларни тақдим этди. Болажонлар учун қўғирчоқ театри намойиш қилиниб, унда барча болажонлар эртак қаҳрамонлари билан дилдан суҳбатлашди.

Саҳнавий чиқишлар, хор жамоаларининг мусиқали бадиий қисмлари болаларни янада хушнуд қилди.

Шунингдек, “Меҳр ва мурувват кўрсатиш – бурчимиз” шиори остида Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйида ҳам хайрия акцияси ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Бўка туман кенгаши раиси Холбек Сулаймонов болажонларга самимий тилакларини изҳор қилди. Crafers қандолат фабрикаси номидан Меҳрибонлик уйига кутубхона жавонлари ҳамда ширинликларни тақдим этди.

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш