“Темир дафтар”дан чиқарилган аёллар иссиқхона фаолияти билан шуғулланмоқда
“Темир дафтар”дан чиқарилган аёллар иссиқхона фаолияти билан шуғулланмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириб келмоқда. Шундай тадбирлардан бири “Депутат маҳаллада” лойиҳасидир.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбирлар жорий йилнинг 6 май куни Тошкент вилояти Пискент туманида ташкил этилди. Унда ХДП Марказий Кенгаши ва Тошкент вилоят, туман Кенгашлари масъул ходимлари, депутатлар ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Аҳоли муаммоларини “маҳаллабай”, “фуқаробай” тизим асосида ўрганиш ва муаммоларини ҳал этиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ЎзХДП ва партия депутатлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, партия депутатларининг амалий ёрдами билан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўяётган, доимий ишга ва даромад манбаига эга бўлаётган фуқаролар сони ортиб бормоқда. Пискент туманининг “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Темир дафтар”га киритилган икки нафар аёлга ҳам иссиқхона қурилишида амалий ёрдам кўрсатилганди. Тадбир давомида уларнинг фаолияти билан бевосита танишилди, амалга ошириаётган ишлари, режалари хусусида суҳбатлашилди.

Тадбир давомида “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ер ажратиб бериш бўйича олиб борилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилди. Ҳудудда жойлашган 32-умумтаълим ўрта мактабида ушбу тоифадаги ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Очиқ, ошкора тарзда ўтган мулоқотда ёшларни ўйлантираётган муаммолар, қизиқтираётган масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди, керакли тавсиялар берилди.

Лойиҳа доирасида ушбу маҳаллада яшовчи кам таъминланган аҳоли вакиллари учун бепул тиббий кўрик ўтказилди. Тадбир давомида депутатлар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш қишлоқ врачлик пункти томонидан амалга оширилаётган ишларни ҳам ўргандилар.

ЎзХДП туман кенгаши биносида кун давомида ўрганилган муаммолар депутатлар томонидан муҳокама қилинди ва ижроси назоратга олиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш