Навбатдаги вазифалар белгилаб олинди
Навбатдаги вазифалар белгилаб олинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Урганч шаҳар кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди.

Пленум кун тартибида 4 та масала муҳокама қилинди. Хусусан, партия депутатлик гуруҳи раҳбари Фарҳод Қурбоновнинг депутатлик гуруҳининг 2020 йилдаги фаолияти ҳамда ХДП Урганч шаҳар Кенгаши раиси Ш.Бобожоновнинг партия Кенгаши ижроия қўмитасининг 2020 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, партия Кенгаши аъзолари таркибини қисман янгилаш масаласи ва ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, қарор лойиҳалари тасдиқланди.

Пленум ишида ЎзХДП Урганч шаҳар Кенгаши олдда турган навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Кенгаши

Теглар

Пленум
← Рўйхатга қайтиш