“Аёллар дафтари” хотин-қизларга мадад бўлмоқда
“Аёллар дафтари” хотин-қизларга мадад бўлмоқда

 

“Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизлар ўртасида бандлиги таъминланган, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Мазкур йўналишда Хоразм вилоятида йўлга қўйилган тизимлар чора-тадбирлар ҳам ўз натижаларини бермоқда. Бунга Гурлан тумани мисолида гувоҳ бўлиш мумкин.

Жумладан, “Шодлик” маҳалласида яшовчи “Аёллар” дафтарига киритилган хотин-қизларга уларнинг истакларига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдонлари ажратиб берилганди. Ҳозирда барча майдонларга полиз экинлари экилган ва парваришланмоқда.

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Дилбар Ниязметова ва Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати Дилноза Матёқубова бу борадаги ишлар билан бевосита танишиб, ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланилаётганини таъкидладилар. Депутатлар аёллар билан бўлган суҳбатларда полиз экинларини парваришлаш, тадбиркорлик фаолиятларини кенгайтириш бўйича ўз тавсияларини бердилар.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш