Маҳалла — оиланинг таянчи
Маҳалла — оиланинг таянчи

 

Хоразм вилояти Янгиариқ шаҳарчасидаги 1-умумтаълим ўрта мактабида мактаб жамоаси ва маҳалла фаоллари иштирокида 15 май – Бутунжаҳон оила кунига бағишланган “Оила муқаддас қўрғон” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Янгиариқ туман Кенгаши раиси Х.Оллаберганов ва Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати З.Мадраҳимова иштирок этиб, оила халқаро кун сифатида нишонланишининг аҳамияти, мамлакатимизда оилага бўлган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Хусусан, жамиятнинг ажралмас қисми бўлган оила масаласи мамлакатимиз ҳукуматининг доимий диққат-эътиборида бўлиб келаётгани, бу борада давлат раҳбарининг 2018 йил 27 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати З.Мадраҳимова оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилишда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг алоҳида ўрни борлигини қайд этиб, айниқса, эҳтиёжманд, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда тизим муҳим воситага айлангани, бу борада Халқ демократик партияси билан яқиндан иш олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий низолар ва ажралишларнинг олдини олишда ҳаётнинг паст-баландини, синовларини кўрган отахон ва онахонларнинг ўрни катта экани алоҳида эътироф этилди. Улар бу борада маҳалла фуқаролар йиғинларининг яқин маслаҳатчиларига айланишлари зарурлиги таъкидланди.

Депутатлар шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан кўтарилган айрим муаммо ва камчиликлар бўйича муносабат билдириб, тегишли ташкилотларга депутат сўровлари юборилишини маълум қилдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш