Қуйи Чирчиқ туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи қайси масалани сессияга олиб чиқяпти?
Қуйи Чирчиқ туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи қайси масалани сессияга олиб чиқяпти?

 

Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ тумани Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб–қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилди.

Йиғилишда ЎзХДП гуруҳи аъзоси З.Достонова сўзга чиқиб, миллий ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш долзарб масала эканинип таъкидлади. Шунингдек, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилалар аъзолари бандлигини таъминлаш мақсадида 31 киши “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиши ҳамда уларга банклардан имтиёзли кредитлар ажратилишига амалий ёрдам берилганини айтди.

Ҳунармандчилик асосида янги иш ўринлари ташкил этиш, ҳунармандларга давлат рўйхатидан ўтишда кўмаклашиш, уларга ер майдонлари ва бинолар ажратиш, имтиёзли кредитлар бериш ишлари яхши ташкил этилмагани танқид қилинди.

Йиғилишда доимий комиссиясини тегишли қарори қабул қилинди. Ушбу долзарб масала халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиладиган бўлди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш