Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар ихтисослаштирилган мактаб интернати тарбияланувчилари учун қурилган мини футбол майдончаси фойдаланишга топширилди. Спорт иншооти "Олмалиқ КМК" акциядорлик жамияти Саноат темир йўл транспорт бошқармаси ҳомийлигига барпо этилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда жамият масъул ходимлари, муассаса педагог ва ўқувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси, Саноат темир йўл транспорти бошқармаси бошлиғи Бунёд Қурбонов ва бошқалар тадбирда сўзга чиқиб, мазкур майдонча мактаб ўқувчиларини спортга бўлган иштиёқини яна бир карра оширишга ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишига хизмат қилишини таъкидладилар.
Тадбир давомида ўқувчилари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилиб. Ғолиблар "Олмалиқ КМК" корхонаси раҳбариятининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастури намойиш этилди.