110 нафар фуқаро иш билан таъминланди
110 нафар фуқаро иш билан таъминланди

 

Камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали одамларни доимий даромад манбаига эга бўлишларига эришиш ҳозирги кунда муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу борада Давлат дастурида белгилаб берилган чора-тадбирлар ижросини таъминлашда маҳаллий ҳокимликлар, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда Халқ демократик партияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Ушбу йўналишда партия томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Жумладан, Чирчиқ шаҳар ҳокими, халк депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Санжар Юсупов ташаббуси билан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Бунда ишга жойлашиш истагида бўлган, айниқса, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва "Темир дафтар"га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Меҳнат ярмаркаси давомида 110 нафар ишсиз фуқаро ўзлари танлаган соҳалар бўйича ишга жойлашди.

 

ЎзХДП Тошкент вилояти кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш