Ерга меҳр-рўзғорга барака
Ерга меҳр-рўзғорга барака

 

"Аёлларга кўмак" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ХДП Бухоро вилояти Коракўл туман кенгаши ташаббуси билан Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлими билан хамкорликда тумандаги ижтимоий ётоқхонада яшайдиган хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди. Хотин-кизларнинг муаммолари ўрганилди ва уларга амалий ёрдам беришга келишиб олинди.

Хотин-қизларни иссиқхоналар ташкил этиш, томорқада ишлаш ва ундан унумли фойдаланиш ҳақида маълумотлар олиши мақсадида “Мироб” МФЙга экскурсияга олиб борилди. У ердаги ободонлаштириш ишлари, хонадонлардаги иссикхоналар, ердан унумли фойдаланиш сирлари билан таништирилди. Иссиқхоналарни ташкил этиш, у ерда меҳнат қилиш ва мўл ҳосил олиш, оила бюджетини тўлдириш бўйича берилган маълумотлар хотин-қизларда қизиқиш уйғотди ва улар ҳам ер олиб, ерга меҳр бериб, рўзғорига барака киритишга қарор қилишди.

 

ЎзХДП Бухоро вилояти кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш