Аёллар соғлиги партия эътиборида
Аёллар соғлиги партия эътиборида

 

Юқори Чирчиқ туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникасида “Аёллар соғлиги-келажак бойлиги” лойиҳаси доирасида аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси А.Умаралиев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси ҳамда Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгаши депутати Г.Айтекова, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси Л.Мансуров, туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Х.Бобохонов ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокор ва ҳамширалари иштирок этишди.

Тумандаги “Ўзбекистон”, “Қорасув”, “Гулобод”, “Истиқлол”, “Наврўз”, “Маърифат” ва “Истиқбол” МФЙларида истиқомат қилувчи "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да турувчи 32 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Жумладан, “Ўзбекистон” МФЙда истиқомат қилувчи Хониниса Мирзаева юрак қон томир касаллиги, Зиёда Ғайназарова юрак операцияси, Дилфуза Расулова онколагик касаллик, “Қорасув” МФЙдан Зарифа Толипова грижа касаллиги, Диляра Эшназарова қон босим касаллиги, Насиба Норматова юрак қон томир касаллиги, “Наврўз” МФЙдан Гулнора Хожиматова юрак қон томир касаллиги, “Гулобод” МФЙдан Гулсевар Қурбонбоева бепул дори-дармон сўраб, “Қорасув” МФЙдан Чернова Наталя руҳий хасталик бўйича фарзандига бепул дори-дармон сўраб мурожаат қилишди.

Улардан 12 нафарига дори-дармон олишлари учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан моддий ёрдам беришга келишиб олинди ҳамда 8 нафарига туман марказий шифохонасида даволаниши учун йўлланмалар берилди. Яна бир неча кам таъминланган аёлларга ногиронлар аравачаси, дори-дармон ва тегишли кўмаклар ажратилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш