Айб ўзида, аммо эътибордан четда қолмаган
Айб ўзида, аммо эътибордан четда қолмаган

 

Ижтимоий тармоқларда ўз дардини тўкиш, асослими ёки асоссизми, ҳокимият идораларини танқид қилиш «мода»га кирди. Хусусан, жорий йилнинг 11 август куни ўзини II - гуруҳ ногирони деб айтган Венера Муҳаммадиева «Facebook» ижтимоий тармоғидаги «Законность и беззаконие чиновников Узбекистана» - Ўзбекистон мансабдор шахсларининг қонун ва қонунсизлиги» гуруҳида видеомурожаати жойлаштирилди. Aёлнинг сўзларига кўра, у бир неча бор Президент виртуал қабулхонасига, Президент администрациясига мурожаат қилган. Шу йилнинг 26 июнида Президентнинг Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабулда, «аёлга ҳаммаси яхши бўлиши ва ёрдам берилиши ваъда қилинган бўлсада, муаммоси ҳал қилинмаган. Венера Муҳаммадиева ташкилотма-ташкилот юриб сарсон бўлганини айтади. Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги уни Халқ қабулхонасига юборган бўлса, Халқ қабулхонаси ҳокимликка юборади. Бундан ташқари, унга «фақат етим болаларга квартира берилиши» тушунтирилган.

Аммо Чирчиқ шаҳар Давлат хизматлари маркази В.Мухаммадиеванинг II - гуруҳ ногирони, шунингдек унинг ўғли III - гуруҳ ногирони эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганини қайд этади. Хуллас, унинг бу мурожаати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин муҳокамаларига сабаб бўлди.

Амалдачи? Бугун Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси давлат ҳимоясида. Ҳеч ким ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди. Ногиронлиги бор инсонлар, эҳтиёжмандларни ўз электорати деб биладиган ХДП вилоят кенгаши мазкур мурожаатни ўз назоратига олди. Халқ депутатлари Чирчиқ туман Кенгаши аёлнинг мурожаатини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаро Мухамадиева Венера Шукуровна 1958 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Жиззах вилоятида доимий рўйхатда туради. Ўзининг айтишича 1-гуруҳ ногирони, лекин тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатмаган. Ўғли Курбанов Жахонгир Абдуталипович 1976 йилда туғилган, онасининг айтишича, 2-гуруҳ ногирони. Қизи 1985 йилда туғилган Мухамадиева Азиза Улуғбековна Россия давлатида яшайди.

Фуқаро Мухамадиева Венера 2016 йили Жиззах вилоятидаги уйини сотиб, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрига кўчиб келган. Аммо янги уй сотиб олиш вақтида фирибгар маклерга дуч келади ва уйсиз қолади. Чирчиқ шаҳар, «Кабутар» МФЙ, 4-кичик туман, 48-уй, 12-хонадонда 2016 йил ноябрь ойидан яшаган. Ушбу манзилдан Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бўлимининг 2020 йил 20 октябрдаги №10-7-111319024506/20 сонли ТАЛАБНОМА сига ҳамда яшаб турган уйидаги фуқаролар билан келишмовчилик сабабли 2020 йил декабрь ойидан «Ишонч» МФЙ 10 кичик туман, 44 уй 54 хонадонга кўчиб ўтган. Кўчиб ўтишига «Кабутар» МФЙ раиси томонидан ёрдам берилган ва Чирчиқ шаҳар хокимлиги томонидан 3 ойлик ижара хақи олдиндан тўлаб берилган.

Ҳозирда фуқаро Венера Муҳамадиева Чирчиқ шаҳар «Ишонч» МФЙ, 10-кичик туман, 44-уй, 54-хонадонда, юқорида кўрсатилган манзилда 1976 йилда туғилган ўғли Курбанов Жахонгир Абдуталипович билан бирга истиқомат қилади. Аёл эътиборсиз қолдирилмаган. 2021 йил январь ойида «Аёллар дафтари»га киритилган Муҳамадиева 2021 йил май ойида 980 000 сўм бир марталик моддий ёрдам олган. Шунингдек, 2021 йил май ойида Рамазон хайити муносабати билан ҳомийлар томонидан 2 млн сўм пул маблағи ва июль ойида Қурбон хайити муносабати билан озиқ-овқат жамланмаси билан таъминланган. Чирчиқ шаҳар «Қизил ярим ой» жамияти томонидан 2018 йилда 250 минг сўм, 2020 йилда 334 минг 500 сўм, 2020 йилда 561 минг сўм пул маблағи ажратилган ва турли байрамларда бир неча марта озиқ-овқат жамланмаси берилган.

Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши фуқаро Венера Мухамадиева ва оиласининг ҳақиқий аҳволини, хусусан, ногиронлик даражаси, меҳнатга лаёқатлилигини яна бир бор ўрганиб чиқиб, қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатилишига кўмаклашади.

Унинг натижаси ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларда маълум қилинади.

 

ЎзХДП Тошкент вилоят,

Чирчиқ туман кенгаши

 

 

 
← Рўйхатга қайтиш