Менинг биринчи сайловим
Менинг биринчи сайловим

Ўзбекистон ХДП Олмалиқ шаҳар кенгаши томонидан Тошкент Давлат Техника университети Олмалиқ филиалидаги 2-бошланғич ташкилотида сайловга муносиб тайёргарлик кўриш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда олий ўқув юртининг талабалари, ўқитувчи-педагоглар иштирок этди.

Биламизки, ёшлар табиатан қизиқувчан, тиришқоқ ва янгиликка интилувчан бўлади. Савол бериб, қўшимча маълумотлар олишга ҳаракат қилишади. Бу гал ҳам шундай бўлди.

Олмалиқ шаҳар партия кенгаши раиси Мансур Мусаевнинг талабларнинг саволларига жавоб берди. Сайловга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш бўйича киритилган ўзгаришлар, ЎзХДПнинг янги сайловолди дастури ҳақида тушунчалар берди. Йигит-қизлар сайлов кодекси бўйича ҳам кўплаб маълумотларга эга бўлди.

— Ўтказилган тадбир нафақат талабалар, балки мен учун ҳам қизиқ ҳамда фойдали бўлди, — дейди Тошкент Давлат Техника университети Олмалиқ филиали ижтимоий гуманитар фанлар катта ўқитувчиси, доцент  Раъно Уразова. — Бугунги куннинг долзарб мавзуси табиийки, жорий йил сўнггида бўлиб ўтадиган сайлов билан боғлиқдир. Шундай экан, партиянинг ташаббусидан муассасамиз жамоаси ҳам миннатдормиз. Фарзандларимизни ислоҳотларга, ўзгаришларга нисбатан лоқайд бўлмасликка чақириш, жамият ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеликда муносиб иштирок этишини таъминлаш эса бурчимиз, деб биламан.

— Сайловда биринчи марти иштирок этаман, — дейди университет талабаси Шукрулло Ботиров. — Ҳаяжондаман. Мустақил қарор қабул қилиш, сайловда овоз бериш бахтига эришдим. Бу имкониятни қўлдан бермайман.

Шу куни бу йил илк маротаба сайловда қатнашадиган 18-ёшли талабаларга партияга аъзолик гувоҳномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019 Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш