Минтақа муаммоларига бағишланган тадбир ўтказилди
Минтақа муаммоларига бағишланган тадбир ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хонқа туман кенгаши томонидан туман ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида илгари сурилган "Ҳаракатлар стратегиясидан - Тараққиёт стратегияси сари" маърузасининг мазмун-моҳиятига бағишланган “Глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларни топиш” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман партия Кенгаши раиси Феруз Ваисов, халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши депутатлари Ҳажибой Абдираманов, Эргашбой Абдуллаев сўзга чиқиб, давлат раҳбарининг маърузасида илгари сурилган 7 та устувор ташаббусдан 3 таси Оролбўйи минтақаси учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар. Жумладан, Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида эълон қилиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюциясини ҳаётга татбиқ этиш, бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқиш, “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги конференцияда қабул қилинган қарор ва ҳужжатларнинг изчил бажарилишини таъминлаш минтақада экологик ҳалокат оқибатларини юмшатиш, ҳудудни ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини яхшилашда катта имкониятлар яратиши хусусида фикрлар билдирилди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш