“Биз зўравонликка қаршимиз”
“Биз зўравонликка қаршимиз”

 

Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 2000 йилда қабул қилинган резолюцияга биноан, бутун жаҳонда ноябрь ойининг 25-санаси Хотин-қизларга қарши зўравонликларга барҳам бериш халқаро куни сифатида нишонлаб келинади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Чиноз тумани кенгаши, туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, туман ички ишлар бўлими, Халқ таълими бўлими ҳамда Эшонобод маданият маркази ҳамкорлигида "Биз зўравонликка қаршимиз" шиори остида тарғибот тадбир ўтказилди.

Тадбирда турли ёш ва турли касб эгаларидан иборат жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Халқ депутатлари Чиноз тумани депутати К.Шерматова томонидан оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, иш билан таъминланмаган, ногиронлиги бўлган аёллар ижтимоий ҳимояси, уларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, улар учун қонунларда белгиланган имтиёзлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбир давомида хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар, гендер тенглиги, зўравонликсиз ҳаёт тушунчалари ҳақидаги билимларни бойитишга хизмат қилувчи психологик тренинг ўтказилди.

Тадбир сўнггида умумтаълим мактаб ўқувчилари "Биз зўравонликсиз ҳаётда ўсишни хоҳлаймиз" мавзусидаги қарашларини тасвирлар ёрдамида ифодалаб бердилар.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш