“Яшил макон” лойиҳаси пойтахт вилоятида уюшқоқлик билан ўтказилди
“Яшил макон” лойиҳаси пойтахт вилоятида уюшқоқлик билан ўтказилди

 

Юртимизда “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” кўчат экиш акцияси Тошкент вилоятида ҳам кўтаринки руҳда уюшқоқолик билан ўтказилди. Мазкур эзгу ҳаракат ҳақиқатан ҳам умуммиллий ҳаракатга айланиб кетишида партиядошларимиз ҳам муносиб ҳисса қўшдилар.

Жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари Тошкент туман Кенгаши депутати Феруза Йўлдошеванинг ташаббуси билан “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кўчат экиш бўйича ҳашар ўтказилди. Тадбир давомида маҳалла ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Қайд этиш керак, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятида “Долзарб 40 кунлик” давомида 16 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган эди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент туман кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш