Партиядошимизга фахрий профессор даражаси берилди
Партиядошимизга фахрий профессор даражаси берилди

 

Сўнгги йилларда таълим тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, профессионал таълим муассасаларида таълим мазмуни, сифати, таълим дастурлари ва технологияларининг ислоҳ қилиниши натижасида катта ўзгаришлар юз бермоқда. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топиши, натижада халқимизнинг турмуш фаровонлигини таъминлаш масалаларининг ижобий ҳал этилишига хизмат қилади. Бу борада соҳага малакали ва билимли кадрларни жалб этилиши муҳим аҳамият касб этади.

Хива педагогика коллежи директори Жасурбек Салаевни ана шундай раҳбарлар сирасига киритиш мумкин. Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти Турон Фанлар академияси президиумининг тегишли қарорига асосан партиядошимиз фахрий профессор унвони билан тақдирланди.

Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати, фахрий профессор Жасурбек Салаевни юксак эътироф билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги илмий изланишларида муваффақиятлар тилаймиз.

 

Мўътабархон СУЛТАНОВА,

Хива педагогика коллежи ўқитувчиси.

 

 

 

Теглар

Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш