Ҳар маконда, ҳар замонда Ўзбекистон ХДП сиз билан
Ҳар маконда, ҳар замонда Ўзбекистон ХДП сиз билан

Ўзбекистан ХДП Пискент туман кенгаши чегара ҳудудида жойлашган “Оқтом” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 25 мактабда “Янги Ўзбекистон — янги сайловлар” мавзусида тадбир ўтказади. Унда туман ҳокимининг мафкура бўлими раҳбари Комилжон Мамажонов, партия вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тадбирда партиянинг туман кенгаши раиси, туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Дилбар Комилова сайлов қонунчилигига оид ўзгаришлар ҳақида тушунча берди. Партиянинг сайловолди дастури, ғоялари ва ташаббусларига алоҳида тўхталиб ўтди. Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик Ўзбекистон ХДПнинг бош мақсади эканини таъкидлади.

Учрашув давомида сайловга оид савол-жавоблар бўлди. Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган маслаларда маълумотлар олишди. Мактабнинг 8 нафар ходими партиямиз сафига қабул қилинди. Шунингдек, мактаб жамоасидаги ҳамда маҳалладаги бир гуруҳ фаолларга совға-саломлар тарқатилди.

Шу куни Д.Комилова, туман хокимининг манавият бўлими бошлиғи К.Мамажонов ва “Оқтом” МФЙ вакили биргаликда ҳудуддаги ёрдамга муҳтож, ёлғиз, ногиронлар ҳамда нуронийлар ҳолидан хабар олинди.

Хусусан, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Эшбош Қўшмоковнинг турмуш шароити ўрганилди. Шифокорлар томонидан доимий назоратда экани текширилди.

Шунингдек, 1951 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони Раҳима Болтабоева, 1946 йилда туғилган ёлғиз аёл Тожиниса Эргашевадан кўнгил сўралди. Улар уйига газ туширишга амалий ёрдам беришларини илтимос қилишди. Зулхумор Жўраеава 3 нафар фарзанди билан яшайди. Турмуш ўртоғи вафот этган. Боқувчиси йўқ. Шунинг учун ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилди.

Ўрганилган хонадонлар назоратга олинди. Уларга хомийлар ва ташкилотчиларнинг совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш