Сайловга оид билимларни ошириб, кўтаринки кайфият улашамиз
Сайловга оид билимларни ошириб, кўтаринки кайфият улашамиз

Сайлов, номзодлар, партиялар ва уларнинг ғоялари бугун ҳар гўшада, ҳар даврада ҳамда ҳар оилада энг долзарб мавзу мана шу масалалар билан боғлиқдир. Ўз навбатида партия фаоллари ҳам тарғибот тадбирларини юқори савияда давом эттирмоқда.

Ўзбекистон ХДП Янгийўл шаҳар кенгашининг бу галги манзили “Нов” санаторияси бўлди. Партия фаоллари ҳамкор ташкилотлар билан бирга дам олиш масканидаги ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олиш асносида сайловолди тарғибот тадбирини ҳам ўтказди.

Шаҳар партия кенгаши раиси Эркин Бўтаев сайлов ва унинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

— Қуруқ маърузадан кўра аҳоли билан савол-жавоб тариқасида ўтказилаётган тадбирлар яхши самара бермоқда, — дейди Эркин Бўтаев. — Шунинг учун дам олувчиларга савол билан мурожаат қилдик. Уларнинг сайловга оид билимларини аниқлаб, шу асосда суҳбат олиб бордик. Даврада айтилганлар ким учундир янгилик бўлса, яна бошқаларга такрорлаш вазифасини ўтади. Эркин мулоқот натижасида ўртадаги хаяжон ўрнини самимият эгаллади. Ўз навбатида, Сайлов кодекси, партиямиз ғоялари ҳақида анча-мунча саволларга жавоб бердик.

Айтиш керакки, кутилмаган ташрифдан дам олувчилар хушнуд бўлди. Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз улашди. Тинлик, гўзаллик ва инсоний туйғуларни шарафловчи шеърлар ўқилди, қўшиқлар рақсларга уланди.

Шу куни Ўзбекистон ХДП ва хомийлар томонидан тадбир қатнашчиларига совғалар ҳамда партия буклетлари тарқатилди. 250 нафардан аҳолини қамраб олган мазкур тадбирдан иккита асосий натижага эришилди. Яъни, одамларни йўқлаб, уларга кўтаринки кайфият улашилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш